Тадбиркорлар билан мулоқот ҳафталиги
Т/р | Панель сессиялар номи | Спикерлар | Модератор |
|
БИРИНЧИ КУН – 17 август (10:00 – 18:00, Чоршанба) Куннинг биринчи ярми (10:00 – 13:00) Панель сессиялар иккига ажратилиб, бир вақтнинг ўзида олиб борилади | ||||
1. | Хорижий инвестор, маҳаллий тадбиркор ва ишбилармонларни қўллаб-қувватлаш, уларга имтиёз, субсидия ва преференциялар тақдим этиш ҳамда старт-ап ва инновацион ғояларни кўллаб-қувватлаш масалалари бўйича давра суҳбати доирасида (соат 10.00 дан – 13.00 гача): – Мамлакатда хорижий инвесторлар ва тадбиркорларга қулай шарт-шароитлар яратилганлиги; – Давлат томонидан тадбиркорларни субси диялар бериш орқали кўллаб-қувватлаш; – Бизнес ҳамжамияти ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ва бошқа органлар ва ташкилотлар ўртасида ўзаро манфаатли шерикликни ривожлантириш; – Бизнесни бошлашда янги старт-ап ва инновацион ғояларини кўллаб-қувватлаш тўғрисида маърузалар бўлиб ўтади. Шунингдек, савол ва жавоблар сессияси бўлиб ўтиши режалаштирилган. | Бош-вазир ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Савдо–саноат палатаси раиси Д. Вахобов, Молия вазири Т.Ишметов, Инновацион ривожланиш вазири Тадбиркорлар: “TEXNOPARK” МЧЖ Бош директори “MY TAXI” МЧЖ таъсисчиси “MERGANTEKS ” МЧЖ таъсисчиси «ZELAL TEKSTIL” МЧЖ таъсисчиси Ҳорижий меҳмонлар: Жаҳон банки | Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари |
|
2. | Хусусийлаштириш, бино ажратиш, хусусий мулкни дахлсизлигини ҳимоя қилиш масалалари бўйича давра суҳбати доирасида (соат 10.00 дан – 13.00 гача): – Хусусийлаштирилган объектларда қурилиш ишларини бошлаш учун рухсатнома бериш тартибини янада такомиллаштириш; – “E-Auksion” орқали бўш бино сотиш борасида амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги ислоҳотлар; – Хусусий мулкни ҳимоя қилиш, ҳамда халқаро битимлар доирасида мулк дахлсизлигини таъминлаш йўналишидаги ўзгаришларт масалалари тўғрисида маърузалар бўлиб ўтади. Шунингдек, савол ва жавоблар сессияси бўлиб ўтиши режалаштирилган. | Қурилиш вазири Давлат активларини бошқариш агентлиги директори Кадастр агентлиги директори Бизнес-омбудсман Адлия вазирининг ўринбосари Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисининг ўринбосари Тадбиркорлар: “Story Vector Plus” ХК таъсисчиси «Global Export Company” МЧЖ таъсисчиси Дадахонов Даврон «DAL HEAVY INDUSTRIES» масъулияти чекланган жамияти раҳбари | Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари О. Рустамов |
|
Тушлик (13:00 – 14:00) | ||||
Куннинг иккинчи ярми (14:00 – 16:00) Панель сессиялар иккига ажратилиб, бир вақтнинг ўзида олиб борилади | ||||
3. | Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш масалалари бўйича давра суҳбати доирасида (соат 14.00 дан – 16.00 гача): – Қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш, қишлоқ хўжалиги субъектлари ўртасидаги ўзаро муносабатларда бозор тамойилларини жорий этиш ҳамда замонавий ресурс тежовчи ва интенсив агротехнологияларни жорий этишни назарда тутувчи қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминлаш; – Қишлоқ хўжалигида кластерлар, фермер ва деҳқон хўжалиги муносабатларини янада такомиллаштириш; – мева-сабзавот ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш орқали чет эл бозорларига экспортга йўналтириш масалалари; – Қишлоқ хўжалигида дон маҳсулотлари буғдойни, арпа, тариқ ҳамда дуккакли маҳсулотларни илмий-асосланган ёндашув билан етиштиришни кенгайтириш; – Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини жадал ривожлантириш ҳамда ветеринария соҳаси ва чорвачиликнинг барча тармоқларини, шу жумладан, қорамолчилик, қўйчилик, қоракўлчилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик ва қуёнчиликни ривожлантириш тўғрисида маърузалар бўлиб ўтади. Шунингдек, савол ва жавоблар сессияси бўлиб ўтиши режалаштирилган. | Бош вазир ўринбосари Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Сув хўжалиги вазири Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги директори Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси “Ўзпаррандасаноат” уюшмаси раиси “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси раиси Ҳорижий меҳмонлар: Франция тараққиёт агентлиги лойиҳалар раҳбари | Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси |
|
4. | Солиқ тизими, божхона, тариф ва нотариф масалалари ҳамда Мамлакатнинг халқаро тузилмаларга интеграциялашуви бўйича давра суҳбати доирасида (соат 14:00 дан – 16:00 гача): – Солиқ тўловчилар ўз солиқ мажбуриятларини ихтиёрий бажариши учун мақбул шарт-шароитлар яратиш, «Солиқ хизмати – инсофли солиқ тўловчиларнинг ишончли ҳамкори» деган вазифани сўзсиз бажариш; – Божхона фаолиятини такомиллаштириш ҳамда ташқи савдо операцияларини жадаллаштириш; – Тариф ва нотариф сиёсатини тартибга солиш, Мамлакатнинг халқаро тузилмаларга интеграциялашуви (ЖСТ ва ЕОИИ) ҳамда «GSP+» тизими доирасидаги имтиёзларни мамлакатимизда самарали қўллаш; – Енгил саноат соҳасида «GSP+» тизимидаги имтиёзларни самарали фойдаланиш орқали европа бозорларига экспортни амалга ошириш тўғрисида маърузазалар бўлиб ўтади. Шунингдек, савол ва жавоблар сессияси бўлиб ўтиши режалаштирилган. | Давлат солиқ қўмитаси раиси Давлат божхона қўмитаси раиси Молия вазирининг ўринбосари Д. Султанов, “Ўзтўқимачилик” уюшмаси раиси Тадбиркорлар: “Anglesey Food” МЧЖ таъсисчиси Хашимов Зафар, “United Tax Advisors” МЧЖ таъсисчиси Мухаммеджанов Мурод, Ҳорижий меҳмонлар: “Zelal Textile” масъулияти чекланган жамияти раҳбари | Инвестициялар ва ташқи савдо вазир ўринбосари
|
|
5. | Давлат харидлари, биржа масалалари ҳамда тадбиркорлик соҳасида рақамлаштириш жараёнларини янада жадаллаштириш бўйича давра суҳбати доирасида – Давлат харидлари очиқлик ва шаффофлик принципи асосида амалга оширилиши ҳамда ушбу соҳада тадбиркорларга яратилган қулайликлар; – Биржа фаолиятини янада такомиллаштириш; – Давлат харидлари ва биржа масалаларида монополияни олдини олиш орқали, соғлом рақобат яратиш; – Тадбиркорлик соҳасида рақамлаштириш жараёнларини янада жадаллаштириш тўғрисида маърузазалар бўлиб ўтади. Шунингдек, савол ва жавоблар сессияси бўлиб ўтиши режалаштирилган. | Молия вазири Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари Монополияга қарши курашиш Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Тадбиркорлар: “Procab” МЧЖ таъсисчиси Мамасолиев Козимжон, “Artel Electronics” МЧЖ таъсисчиси Рўзикулов Шохрух, «Dentafill Plyus” ХК таъсисчиси Исонбаев Сардор | Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Х. Тешабаев |
|
B2B, B2G, B2С форматида икки томонлама учрашувлар бўлиб ўтади (16:00 – 18:00) |
Т/р | Панель сессиялар номи | Спикерлар | Модератор |
|
ИККИНЧИ КУН – 18 август (10:00 – 18:00, Пайшанба) Куннинг биринчи ярми (10:00 – 13:00) Панель сессиялар иккига ажратилиб, бир вақтнинг ўзида олиб борилади | ||||
1. | Ҳудудларда тадбиркорлик муҳитини янада ривожлантириш борасида энергетика, инфратузилма, қурилиш, муҳандислик–коммуникация тармоқларини янада такомиллаштириш масалалари бўйича давра суҳбати доирасида (соат 10:00 дан – 13:00 гача): – Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари; – Инфратузилма, автомобиль, темир йўл, ҳаво транспорти, йўл хўжалигини такомиллаштириш ҳамда Ўзбекистоннинг ягона транспорт тармоғига интеграциялаштириш ва янги самарали транспорт-логистика тизимларини ривожлантириш; – Тадбиркорлар учун кулайликларни таъминлашда сув ва газ таъминоти, канализация объектларини, иссиқлик таъминоти тизимларини ривожлантириш; – Ёқилғи ва муқобил энергетика соҳасида ўзгаришлар, модернизация ва диверсификация жараёнлари ҳамда иқтисодиёт тармоқларида энергия сарфини камайтириш; – Инфратузилма ва энергетика соҳасига давлат-хусусий шериклик (ДХШ) шартлари асосида инвестицияларни жалб этиш ва лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисида маърузалар бўлиб ўтади. Шунингдек, савол ва жавоблар сессияси бўлиб ўтиши режалаштирилган. | Бош вазирининг маслаҳатчиси Транспорт вазири И. Махкамов, Энергетика вазиринг ўринбосари Ш. Ходжаев, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Тадбиркорлар: “Uzakay Inshaat” МЧЖ таъсисчиси “Urgaz” МЧЖ таъсисчиси Хайдаров Жамшед Ҳорижий меҳмонлар: Осиё тараққиёт банки | Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари |
|
2. | Бизнесни молиялаштириш, кредитлаш ҳамда бизнесни бошлаш ва суғурталаш, тегишли лизинглар ажратиш ҳамда монополияга қарши курашиш бўйича давра суҳбати доирасида (соат 10:00 дан – 13:00 гача): – Молия-кредит сиёсатини юритишда тадбиркорларга янги имкониятлар яратиш орқали мамлакатимизда камбағалликни қисқартириш борасида олиб борилаётган ишлар; – Фискал сиёсати ҳамда қайта молиялаш ставкасини тўғри йўлга қўйиш орқали тадбиркорликни янада ривожлантириш; – Суғурта бозорини тартибга солиш ва ривожлантириш ҳамда суғурта муносабатлари барча иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлаш; – Тадбиркорларга зарур асбоб-ускуналарни сотиб олиш ва улардан фойдаланиш учун ўрта ва узоқ муддатли лизингларни амалга ошириш; – Монополияга қарши курашишни тартибга солиш ва рақобатни ҳимоя қилишни янада такомиллаштириш; – Бизнесни молиялаштириш ва кредитлаш йўналишида амалга оширилган ислоҳотлар тўғрисида маърузазалар бўлиб ўтади. Шунингдек, савол ва жавоблар сессияси бўлиб ўтиши режалаштирилган. | Бош вазирнинг ўринбосари – Иқтисодий тараққиёт ва камбағалчилликни қисқартириш вазири. Марказий банк раиси М. Нормуратов, Молия вазирининг биринчи ўринбосари “Uzbek Leasing” АЖ З. Мустафаев, Монополияга қарши кураш қўмитаси раиси “Ўзмиллийбанк” АЖ бошқаруви раиси А. Мирсоатов Тадбиркорлар: “Gross Sug`Urta Kompaniyasi” АЖ таъсисчиси Назаров Отабек Ҳорижий меҳмонлар: Жаҳон банки | Молия вазири ўринбосари
|
|
Тушлик (13:00 – 14:00) | ||||
Куннинг иккинчи ярми (14.00 – 16.00) Панель сессиялар иккига ажратилиб, бир вақтнинг ўзида олиб борилади | ||||
3. | Давлат бошқарув органлари фаолияти ва уларнинг иқтисодиётга аралашуви, коррупция ҳамда бюрократик тўсиқлар масалалари бўйича давра суҳбати доирасида (соат 14.00 дан – 16.00 гача): – Тадбиркорларнинг хуқуқларини ҳимоя қилиш ва иқтисодий қонунчилигини янада кучайтириш; – Тадбиркорларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини таъминлашга қаратилган қонунлар ижроси устидан назорат қилиш; – Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари ва устав капиталида давлат улуши бўлган корхоналар, шу жумладан, банкларда коррупцияга қарши курашиш; – Инвестиция лойиҳаларни амалга оширишда ва тадбиркорлик фаолиятида бюрократик тўсиқларни олдини олиш бўйича амалга ошириладиган ишлар тўғрисида маърузазалар бўлиб ўтади. Шунингдек, савол ва жавоблар сессияси бўлиб ўтиши режалаштирилган. | Адлия вазири Р. Давлетов, Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б. Валиев, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори А. Бурханов, Тадбиркорлар: “Arbitrajniy Dom Muxamedbayeva” МЧЖ Директори Мухамедбаев Абдугани | Бизнес-омбудсман Д. Касимов
|
|
4. | Рухсатнома ва лицензиялар бериш, сертификатлаштириш масалалар бўйича давра суҳбати доирасида – Рухсатнома ва лицензиялар бериш ҳамда сертификатлаштириш йўналишидаги сўнгги ўзгаришлар ва ушбу тизимни рақамлаштириш тўғрисида маърузазалар бўлиб ўтади. – ер қаърини геологик ўрганиш, фойдали қазилмаларни қазиб олиш, минерал хомашёни қайта ишлаш, шунингдек, кончилик ишларини геологик-маркшейдерлик таъминлашда юридик ва жисмоний шахслар томонидан ер қаъридан фойдаланишда лицензиялар бериш; – ўсимликлар карантини ҳимояси ва агрокимё соҳаларини янада такомиллаштириш; – Фармацевтика йўналишида фаолият юритаётган тадбиркорларга рухсатнома ва лицензиялар бериш; Шунингдек, савол ва жавоблар сессияси бўлиб ўтиши режалаштирилган. | Стратегик ривожланиш агентлиги директори– Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори Д. Саттаров, Монополияга қарши курашиш “Ўздавкарантин” агентлиги директори И. Эргашев, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги С. Кариев, Тадбиркорлар: “Sam Ferre” МЧЖ таъсисчиси Ахмедов Акмал “Team University” МЧЖ таъсисчиси Абдурахманов Ҳикмат Ҳорижий меҳмонлар: “Zhong Wei” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхона раҳбари | Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари
|
|
B2B, B2G, B2С форматида икки томонлама учрашувлар бўлиб ўтади (16:00 – 18:00) |